Льорис: "Келаси ҳафтада "Тоттенхэм"нинг умумий гуруҳида тўп тепишга умид қиламан"

Aslanov Jasurbek
3 сен 2016
"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис даволанишда давом этмоқда.

Посбон "Эвертон"га қарши баҳсда жароҳат олган эди.

"Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Аста-секинлик билан жисмоний ҳолатимни тиклаяпман. Биринчи кундан физиотерапевтлар билан ўз хоҳишим билан ишладим. Уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилдим.

Бу ҳафта жуда муҳим. Мен терма жамоада ўйнамадим ва яхшироқ тайёрланиш имкониятига эга бўлдим. Келаси ҳафтада умумий гуруҳга қайтишга умид қиламан" - дейди Льорис.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com