Льорис Франция терма жамоаси сафидаги ўйинлар сони бўйича рекордни такрорлади

Aslanov Jasurbek
4 дек 2022
Дарвозабон Уго Льорис Франция терма жамоаси сафидаги ўйинлари сони бўйича рекордни такрорлашга муваффақ бўлди.

"Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилаётган посбон Польшага қарши ЖЧ-2022 нимчорак финал ўйинини асосий таркибда бошлади. Бу унинг терма жамоа сафидаги 142-ўйини. Лилан Тьюрамда ҳам шунча баҳс мавжуд.

Шу билан бирга Льорис ЖЧдаги учрашувлар сони бўйича (17та) етакчилар - Тьерри Анри ва Фабьен Бартезга етиб олди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports