

"Ҳеч бир жамоа қуръадан сўнг мусобақани тарк этмайди. Қандай натижа бўлишидан қатъий назар, биз курашиш учун майдонга чиқамиз ва бунга ваъда берамиз.
Чемпионатда яхши ғалабали сериямиз борлиги ва ундан фойдаланишимиз кераклиги тушунарли. Жамоа ғалабага чанқоқ ва бизнинг мақсадларимиз катта.
Олдинда муҳим ўйин ва ажойиб мавсумни ўтказаётган қийин рақиб бор. "Атлетико"нинг ғоялари аниқ. Бу ажойиб ўйин бўлишига ишончим комил", - дейди Льоренте.
Эслатиб ўтамиз, чорак финал илк ўйинлар доирасидаги "Манчестер Сити" - "Атлетико" ўйини бугун Англияда бўлиб ўтади.



