

"Эътиборимизни кейинги ўйинга қаратамиз, рақиб энг яхши жамоалардан биридир. Ҳозир улар ажойиб формадалар.
Биз доимгидек бор кучимизни берамиз. Улар билан ўйнаш қийин бўлади, аммо биз МЮни ютишимизга ишонамиз", - дейди Лопетеги.
Эслатиб ўтамиз, Европа Лигаси ярим финали доирасидаги "Севилья" - МЮ ўйини 16 августда бўлиб ўтади.



