UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  2 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  12 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  10 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  3 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  18 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  1 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  5 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  3 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  12

"Истеъфони мен ҳал қилмайман" - Лопетеги иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Истеъфони мен ҳал қилмайман" - Лопетеги иштирокидаги матбуот анжумани

"Эл Класико"даги 1:5 ҳисобида учралган мағлубиятдан кейин "Реал" бош мураббийи Хулен Лопетеги шундай фикрларни билдирди.

"Барселона" майдонида қаттиқ мағлубиятга учрадик. Биз ўйин тизгинини бошқа йўлга буриб юбора олишимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Гол уриб, қайтиш қилишимиз мумкин эди. Аммо Суареснинг голи барча иллюзияларни чиппакка чиқарди. Натижа ўйинга мос эмас, аммо бу билан тинчланиб бўлмайди.

Жахлим чиқмоқда. Кийим алмаштириш хонасида ҳам шундай кайфият ҳукмрон. Аммо бизда куч бор, ҳозир эндигина октябрь ойи. Мавсум давомида хатоларни тўғрилаш учун вақт кўп. Жамоага мутлақ ишонаман. Жамоани яна топ-даражага олиб чиқишга ҳаракат қиламан. Келажагим борасидаги қарорни эса раҳбарият чиқаради.

Ўз футболчиларимни олдин ҳам, кейин ҳам, ҳозир ҳам танқид қилмайман. Буни мендан кутманг. Мен бу орқали футболчининг руҳиятига босим ўтказмайман. Футболчи жисмоний жиҳатдан қанчалик кучли эканлигини кўрсатса, руҳий тарафлама ҳам ҳудди шунча устун бўлиши лозим.

Таркибдан нолимайман. Аммо мен сизларга апрель ёки май ойигача кутишингизни истайман. Ўтган уч ҳафта биз учун оғир ўтди ва ўзимизга дарс олдик..... Ғалати ўйин, "Барселона" жуда кучли ўйнади.

Ўйинга қайта олардик. Аммо учинчи гол ўтказиб юборилганидан кейин, ўйин тугади. Бунгача биз тартибли ўйин кўрсатаётгандик.

Спортда ҳар доим омадсизлик жамоанинг бош мураббийига юкланади. Ишонаман, ноябрь ойининг охирларига бориб, "Реал" фақатгина байрам қилади", - деди Лопетеги.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика