Лопетеги: "Бизга Деулофеунинг ўйини ёқади, у Испания терма жамоасига ёрдам бера олади"

Aslanov Jasurbek
18 мар 2017
Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги миллий жамоага "Милан" ҳужумчиси Херард Деулофеу чақирилигани борасида изоҳ берди.

"Деулофеу - аввалги клубида барқарор ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчи. "Милан"да у биринчи ролга чиқди ва ўз ўйинини кучайтирди. Бизга Деулофеунинг ўйини ёқади, у Испания терма жамоасига ёрдам бериши мумкин" - дейди Лопетеги.

24 март куни испанлар ЖЧ-2018 саралаш турнири доирасида Исроил терма жамоасига қарши баҳс ўтказади. 28 март куни эса Францияга қарши ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca