

Футболчиларимизнинг уч ой малака ошириш мақсадида Туманли Альбионга кетгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Тез орада икки ўйинчимиз англияликлар таркибида дебют учрашувларини ўтказишади.
2 ноябрь куни "Флитвуд Таун" "Гудисон Парк" стадионига йўл олади ва "Эвертон" жамоаси ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ўйинда ўзбекистонликлар футболчилар ҳам майдонга тушишади. Шундай қилиб Нартажиев ва Прохоров АПЛ клубларига қарши тўп тепган футболчиларга айланишади. Маълумки, "Локомотив" ва "Флитвуд Таун" ўртасида расмий ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, икки футболчимизнинг Англияда таҳсил олаётгани мана шу ҳамкорликнинг меваларидан бири ҳисобланади.


