

Дарвозабон ва ҳимоячи “Карлайл Юнайтед” билан кечган беллашувнинг иккинчи бўлимида майдонга тушишди. Бу ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлиб, бунда “Флитвуд Таун” футболчилари 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Икки нафар ҳамюртимиз эса иккинчи бўлимда майдонга тушди.
Ўйиндан сўнг дарвозабон Рустам Нартажиев ўз фикрларини билдириб ўтди: “Мен янги жамоам сафида илк бор майдонга тушганимдан хурсандман. Бу мен учун биринчи учрашув бўлди ва ютқазган бўлишимизга қарамай, ўйиндан роҳат олдим. Ўзбекистонда футбол бирмунча секин, аммо Англияда анча тез ўйналаркан. Англияда шуғулланиб Прохоров иккаламиз анча маҳоратни ошириб боряпмиз. Бу келажакда асқотади деб умид қиламан”.




