UZ

Сўнгги янгиликлар

07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  1 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  2 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  0 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  6 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  10 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  10 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3

“Локомотив”нинг Дубайдаги йиғинига яна бир легионер келиб қўшилди (+Фото) Янгиликлар

“Локомотив”нинг Дубайдаги йиғинига яна бир легионер келиб қўшилди (+Фото)

Теглар :  Локомотив
Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” айни дамда БААнинг Дубай шаҳридаги мавсумолди ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

“Темирйўлчилар” кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Эрталабги машғулот жараёнида асосан жисмоний тайёргарликка катта урғу берилаётган бўлса, тушдан кейин эса кўпроқ тўп билан муомала қилиш машқлари бажарилмоқда. Шунингдек, йиғинда яна бир ивуарлик футболчи қатнашаётганини таъкидлаш жоиз.

Кот-д’Ивуарнинг энг истеъдодли ёш футболчиларидан бири дея эътироф этилаётган Жуниор Ахиссан Лэндри бугундан “Локомотив” машғулотларига қўшилди. Ушбу 20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи ўз мамлакатининг ёшлар терма жамоаси билан Африка чемпионатида ғолиб чиқиб, 2013 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам чорак финалга қадар етиб борганди. Бир қатор гранд жамоалар қизиқишига сабаб бўлган футболчи ўтган йилни Украинанинг “Динамо Киев” жамоасида ўтказди. Айни дамда эса у бизнинг жамоамиз кўригида бўлиб турибди.

Қуйида “Локо”нинг Дубайдаги тўртинчи кунги машғулоти жараёнидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.


Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика