"Локомотив" Туркияда Шимолий Македония чемпионати пешқадамига қарши ўйнайди

Mirjalol Normatov
30 дек 2022
"Локомотив" матбуот хизмати Туркиядаги йиғинлар доирасида яна бир қанча маълумотларни баён қилди.

Олдинроқ маълум қилганимиздек, "Локомотив" 20 январдан 4 февралга қадар Туркиянинг Aнталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб боради.

Ушбу йиғин доирасида жамоамиз 6та синов-назорат ўйинларида иштирок этиши режа қилинган. Бунга қадар жамоамиз 22 январь куни "Краснодар-2" ҳамда 27 январь куни "Дукаджини" жамоасига қарши баҳс олиб боришини маълум қилгандик. Бугунга қадар йиғин доирасидаги яна 2 рақиб аниқ бўлди.

Улар - Шимолий Македония чемпионати пешқадами "Струга Трим-Лум" ҳамда Россиянинг "Уфа" жамоаси.

22.01.2023

"Локомотив" - "Краснодар-2" (Россия)

25.01.2023

"Локомотив" - "Струга Трим-Лум" (Шимолий Македония)

27.01.2023

"Локомотив" - КФ "Дукаджини" (Косово)

02.02.2023

"Локомотив" - "Уфа" (Россия)


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати