UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" (матнли трансляция)  1 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  28 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  5

“Локомотив” спорт директори Равшан Муқимов: “ПФЛ раҳбари бўладиган одам биринчи навбатда мутахассис бўлиши керак” Янгиликлар

“Локомотив” спорт директори Равшан Муқимов: “ПФЛ раҳбари бўладиган одам биринчи навбатда мутахассис бўлиши керак”

ПФЛ раҳбари клублар томонидан сайланиши керакми ёки ЎФА томонидан тайинланиши лозимми?

Бу борада кечаги “Тезкор Студия” лойиҳасида “Локомотив” клубида узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган мутахассис, жамоа спорт директори Равшан Муқимов фикрларини билдирди.

“Сайланадими ёки бошқами буни фарқи йўқ. Энг асосийси келаётган одам шу ишни мутахассиси бўлиши керак. Ким келса ҳам шу лигани кўтараман, клубларни кучайтираман, ривожлантираман деган мақсадда келиши лозим. Русчада айтганда авторитетни ўзини ишини яхши биладиган одам керак.

Шахсан ўзимда тўғриси биронта кўрсата оладиган номзодим йўқ. Яхши бир номзод топиб беринг, қани ўша йўқ. Ҳозир мана болалар футболи ҳақида ҳам гапирилди. Биз борини ҳам йўқотиб юбордик. Турли чемпионатлар, мусобақалар, турнирларга олиб бордик. Олдинлари стадионларга 30 мингдан кам одам келмасди. Биз Наманганга ўйнагани борганимизда 60 мингача мухлис келарди. Ҳозирги келаётган 25 минг одам у пайт билан солиштирганда ҳеч нарса эмас.



Ҳозир фақат футболда эмас, мактаб ва бошқа соҳаларда ҳам кадр йўқ. Ҳамма пул топиш билан овора бўлди, ўқишни ўйламади ҳеч ким. Бор стадионлар йўқ бўлиб кетди. Олдинлари ҳар бир ҳудудни ва клубни ўз мактаби бўларди. Ҳар бир жамоани содиқ ўйинчиси бўларди, ҳозиргидек сотқинлар йўқ эди ҳисоб.

Ҳозирда замон зайли билан барча клублар энди ўз академиясини қуришни бошлади. “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўз вақтида футбол мактабига асос солиб қўйди. Аслида барчада инфратузилма шунақа бўлиши керак. ПФЛда ким келишидан қатъий назар маълум бир аниқ тизим ишлаши лозим”,- дейди "Локомотив" спорт директори.


Кечаги "Тезкор студия"ни қуйида томоша қилиш мумкин:  


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика