"Локомотив" шифокори: "Кахи бундай қилмаган бўлиб чиқишини жуда-жуда хоҳлардим"

Sherzod Nurmatov
5 сен 2022
"Темирйўлчилар" шифокори Аброр Пирриев Махарадзе билан боғлиқ нохуш воқелик ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Локо" атрофидаги гап-сўзлар тўғриси, барчамизни эсанкиратиб қўйди. Бизнинг жамоадошлар, айниқса, Кахи бундай қилмаган бўлиб чиқишини жуда-жуда хоҳлардим.

Аммо ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотларнинг барчаси ўз тасдиғини топадиган бўлса, билмадим, жамоада қандай муҳит юзага келади, қалбимизда қандай туйғулар жунбуш уради. Чунки мушкул ҳолатдан чиқиб кетиш ниятида жон-жаҳди билан тиришаётган "Локо кемаси"даги аҳил жамоа орасида эшкакни тескари эшаётганлар бўлса жуда алам қилади-да...

Майли, кутамиз. Қарши сафаридан сўнг бугун дам олаётган жамоа аъзолари эртага йиғилишади. Кўз-кўзга тик боққанда кўп нарса ойдинлашади...", – деди Пирриев телеграмдаги саҳифасида.

Олдинроқ ЎФА ва "Локомотив" клуби воқеа юзасидан баёнот билан чиққан эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia