UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  0 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  7 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  5 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  9 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  6

«Локомотив» ПФК Темурхўжа Абдухолиқовга омад тилайди Янгиликлар

«Локомотив» ПФК Темурхўжа Абдухолиқовга омад тилайди

Ўзбекистон чемпионатининг 2016 йилги мавсум тўпурари, «Локомотив» клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов жамоамиз билан хайрлашди.

У «темирйўлчилар» сафини тарк этиб, Қатарнинг «Ал Сайлия» клубига йўл олди.

Сир эмас, «Локомотив»нинг ўтган мавсум Ўзбекистон чемпиони бўлишида, Ўзбекистон Кубоги қўлга киритилишида, шунингдек Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб боришида кўпчилик қатори Темурхўжанинг ҳам ҳиссаси катта бўлди.

У ўтган йил барча расмий мусобақаларда жами 46 марта майдонга тушиб, 31та гол уришга муваффақ бўлди. Хусусан Абдухолиқов олий лигада 22та гол урган бўлса, Ўзбекистон Кубогида 6та, Осиё чемпионлар лигаси баҳсларида эса уч бор тўп киритишга муваффақ бўлди.

Эндиликда моҳир ҳужумчи жамоамизни тарк этиб, фаолиятини Қатарда давом эттирадиган бўлди. У «Ал Сайлия» билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди. Маълумот учун, ушбу клуб Қатар олий лигасида иштирок этади ва ҳозирча турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.

«Локомотив» ПФК Темурхўжа Абдухолиқовнинг жамоа ривожи учун қўшган ҳиссасини унутмайди ва унинг келажакдаги фаолиятига омад тилайди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика