"Локомотив" - "Нефтчи" учрашуви ТТЙМИ стадионида бўлади

Narzulla Saydullayev
27 окт 2014
2 ноябрь, якшанба куни олий лиганинг 25-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади.
Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз майдонида "Нефтчи"ни қабул қилади.

"Темирйўлчилар" матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу учрашув ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади. Баҳс соат 15:00да бошланади.

1 ноябрда эса бу клубларнинг ёшлар жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia