“Локомотив” навбатдаги учрашувини “Машъал” билан ўтказади
03 авг 2017 14:45
Янгиликлар
“Локомотив” навбатдаги учрашувини “Машъал” билан ўтказади
5 август санасидан миллий чемпионатимизда иккинчи давра беллашувларига старт берилади.
Олий Лига мусобақа жадвали пешқадами “Локомотив” 7 август куни 16-тур ўйинлари доирасида Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши баҳс юритади. Мазкур беллашувни Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
7 август (душанба)
«Локомотив» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
Ҳакамлар: Р. Бобмуродов (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Буров (Бухоро), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.
Жамоаларнинг асосий таркиблари ўртасидаги баҳс душанба куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти – 19:30. Ёшлар жамоалари эса бир кун аввал ТТЙМИ стадионида ўзаро баҳс олиб боришади. Ёшлар Лигаси учрашуви 18:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар