“Локомотив” “Металлург” билан ўйинга тайёргарлик жараёнини бошлади ФОТО

Narzulla Saydullayev
28 июн 2017
Олий Лига 15-тур ўйинлари доирасидаги “Бунёдкор”га қарши беллашувдан сўнг “Локомотив” футболчиларига бир кунлик дам берилган эди.

Кечадан “темирйўлчилар” жамоаси навбатдаги учрашувга ҳозирликни бошлаб юборишди. Олдинда “Локомотив”ни Олий Лига 3-тури доирасидаги қолдирилган баҳс – “Металлург”га қарши ўйин кутмоқда.

Кеча жамоа “Локомотив” стадионида машғулот олиб борди. Машғулот жараёни аввалида барча енгил югуриб олди. Сўнгра чигалёзди машқлари бажарилди. Якунда эса тўп билан муомала борасида иш олиб борилди.

"Локомотив" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz