UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  0 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  2 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  6 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  11 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  5 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1

Ўзбекистон Суперлигаси. "Локомотив" - "Металлург" учрашувида тўртта гол урилди Янгиликлар

Ўзбекистон Суперлигаси. "Локомотив" - "Металлург" учрашувида тўртта гол урилди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.

 

"ЛОКОМОТИВ" - "МEТАЛЛУРГ" 2:2  
3 март 2024 йил. Тошкент, "Локомотив" стадиони. 17:15
Бош ҳакам
: Олим Тўйчибоев
Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Раҳимқулов, Аваз Абдуллаев
Тўртинчи ҳакам: Достон Раҳмонов
ВАР: Акобирхўжа Шукуруллаев
АВАР: Кристина Середа
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Владимир Назаров.

Голлар: Дилшод Комилов 8, - 1:0. Шаҳзод Убайдуллаев 45 пенальти, - 1:1. Аброр Тошқўзиев 51, - 1:2 (Бобан Жоржевич). Дилшод Комилов 87, - 2:2 (Жасур Ҳакимов).

"Локомотив": 32. Суҳроб Султонов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 4. Иван Рогач, 7. Сардор Абдунабиев, 8. Дамян Крайишник, 11. Иззатилла Абдуллаев (26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 61), 14. Дилшоджон Комилов, 15. Жасурбек Ҳакимов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 70. АбубакирРизо Турдиалиев (55. Анзур Исмоилов, 89), 77. Лазизбек Мирзаев (10. Иван Булатович, 61).
Захира: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 16. Данил Бакланов, 21. Диёрбек Маматалиев, 23. Жаҳонгир Ҳошимбоев, .

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 5.Ризо Яздан Дўст, 7.Сардор Абдураимов (15.Аббосжон Отахонов, 84), 8.Искандар Шайқулов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (11.Далер Шарипов, 84), 14.Аброрбек Тошқўзиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 24.Давронжон Эргашев, 33.Иван Йосович (6.Худойшукур Сатторов, 77), 88.Сирожиддин Қўзиев, 97.Бобан Жоржевич.
Захира: 12.Раҳимжон Давронов, 4.Керим Палич, 19.Эргаш Исмоилов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Ҳазратжон Турсунқулов, 25.Шаҳзоджон Неъматжонов.

Огоҳлантиришлар: Иззатилла Абдуллаев 22, Дилшод Комилов 45+1.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ




90+4. Ўйин тугади. "Локомотив" - "Металлург" 2:2

90+4. ЗАРБАА! Сирожиддин Қўзиевдан кучли зарба! Бироз ноаниқ.

90+3. "Металлург"да жуда қулай имконият, жарима тўпидан йўлланган зарба жонли деворга тегиб майдонни тарк этди

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ўзгариш. "Локомотив". Турдиалиев ўрнига Анзур Исмоилов тушди

88. УХХХ! Бобан Жоржевич жарима майдони ичида яна бир вазиятдан фойдалана олмади.

87. ГОЛ! Дилшод Комилов! Боши билан иккинчи голини урмоқда - 2:2  

85. "Локомотив" ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан ҳужумга ўтмоқда

84. Ўзгаришлар. "Металлург". Абдураимов ва Убайдуллаев ўрнига Отахонов ва Шарипов тушди



77. Ўзгариш. "Металлург". Йосович ўрнига Сатторов тушди

64. Хавфли вазият! "Металлург"нинг яна бир ҳужуми гол билан тугаши мумкин эди, Жоржевич тўпни тўхтатишда хато қилди ва имконият бой берилди

61. Ўзгаришлар. "Локомотив". Абдуллаев ва Мирзаев ўрнига Йўлдошев ва Булатович тушди

56. Искандар Шайқулов жарима майдонига ёриб кирмоқчи бўлди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

51. ГОЛ! Аброрбек Тошқўзиев узоқ давом этган ҳужумни гол билан тугатди, бу вазиятда "Локомотив" вакили Турдиалиев хато қилди - 1:2.

46. Иккинчи тайм бошланди




45+2. Биринчи тайм якунланди, ҳозира 1:1

45+1. Огоҳлантириш. "Локомотив". Дилшод Комилов

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.



45. ГОЛ! Шаҳзод Убайдуллаев пенальтидан ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

43. ПЕНАЛЬТИ! Рогач тўпни қайтараётган пайтда қўли билан ўйнаган экан, бош ҳакам ВАРни кўриб "Локомотив" дарвозаси томон пенальти белгилади.

41. Дастлаб Суҳробжон Султоновга энди эса Иван Рогачга шифокорлар ёрдам беришмоқда. Биринчи таймга кўпроқ вақт қўшиб берилса керак

33. ЗАРБААААААА! Ғофуробековнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин яна Султонов сейв намойиш этди! 

32. ЗАРБААААА! "Металлург"нинг хавфли ҳужуми, Шайқуловнинг зарбасидан кейин Султонов тўпни қайтарди! 

25. Айтганча бугунги ўйинни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ва унинг ёрдамчилари стадиондан кузатиб боришмоқда. 



23. "Металлург"да бу сафар жарима тўпини Қўзиев амалга оширди, яна ноаниқ

22. Огоҳлантириш. "Локомотив". Иззатилла Абдуллаев

20. Яна жарима тўпи, яна Убдайдуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди

14. Зарба. Жарима тўпини Шаҳзодбек Убайдуллаев тепди. Масофа узоқлик қилди. Зарба ҳам ноаниқ чиқди.

13. "Металлург"да жарима тўпи, Дамян Краишик Сардор Абдураимовни қўполлик билан тўхтатиб қолди.

9. Зарба! Бобан Жоржевичнинг бош билан зарбаси, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.




8. ГОЛ! Дилшод Комилов белгиланган жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этди ва ҳисобни очди - 1:0. ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ

6. Биринчи зарба. Шаҳзодбек Ғофурбековдан. Бироз ноаниқ

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 17:15да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика