

“Темирйўлчилар”нинг илк мавсумолди йиғини ўз ниҳоясига етди.
Таъкидлаш жоиз, илк йиғин доирасида “Локомотив” футболчилари бир бора ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. “Олмалиқ” клубига қарши кечган беллашувда “Локо” аъзолари 3:1 ҳисобида ғалабага эришишди.
Эндиликда “Локомотив” футболчиларига Янги Йил байрами муносабати билан қисқа таътил берилди. Жамоа 3 январ санасидан яна пойтахтимизда йиғилади ва 7 январга қадар Тошкентда шуғулланади. Сўнг “Темирйўлчилар” жамоаси илк хориж йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига йўл олади.


