«Локомотив» футбол клуби ОЧЛ-2014 учун аккредитация жараёни бошланганини маълум қилади

Narzulla Saydullayev
17 янв 2014
Хабарингиз бор, «Локомотив» клуби ОЧЛ-2014 гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф учрашувларини ўтказади.

Дастлабки учрашув Тошкентда, «Қувайт СК»(Қувайт) - «Аш-Шабоб» (Ироқ) клублари ўртасидаги ўйини ғолибига қарши майдонга тушади.

Ўзбекистон клублари ичида Тошкентда ОЧЛ бахсларини биринчи бўлиб бошлайдиган «Локомотив» футбол клуби матбуот хизмати Осиё Чемпионлар лигаси учун аккредитация жараёни бошланганини маълум қилади.

Плей-офф беллашувларини бевосита «Пахтакор» стадиони медиа трибунасидан кузатишни хоҳлаган барча ОАВ ходимлари мазкур ҳужжатларни тақдим этишлари шарт:

- Иш жойидан жамоа матбуот хизматига расмий хат, паспорт нусхаси, 2 дона 3х4 ҳажмдаги фотосурат.
Шунингдек, ОФК томонидан белгиланган қоидага кўра, ҳар бир журналист махсус анкетани тўлдириши керак. Анкетани ҳужжатларни топшириш учун келганда тўлдириш имкониятига эга бўласиз.

Осиё Чемпионлар лигаси учун аккредитация жараёни бугунги сана 17 январдан то 1 февралга қадар давом этади.

Қўшимча маълумотлар учун жамоа матбуот хизмати бошлиғи Маъмур Мамадалиевга қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат этишингиз мумкин: +998935454546

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz