"Локомотив" эртага легионер ҳужумчини ҳам таништиради
23 июл 2019 18:11
Янгиликлар
"Локомотив" эртага легионер ҳужумчини ҳам таништиради
Эртага "Локомотив" клуби иккинчи давра олдидан ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказади.
"Темирйўлчилар" ёзги трансфер ойнаси вақтида Жавоҳир Эсонқулов ("Қўқон-1912") ва Жавоҳир Соҳибовни ("Сўғдиёна") қўшиб олди. Олинган маълумотларга кўра, эртанги таништирув маросимида бу футболчилар билан бирга яна бир футболчи иштирок этди. Ҳозирча унинг легионер эканлиги ва ҳужум чизиғида ўйнаши маълум холос. Олдинроқ сайтимизда "Локомотив" "Қизилқум"нинг никарагуалик ҳужумчиси Медина Смит билан деярли келишувга эришгани ҳақида хабар чиққан эди. Барчасини эртага билиб оламиз.
Маълумот учун, таништирув маросими эртага 24 июль куни "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади. Тадбир соат 11:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар