"Локомотив" "Бухоро"га қарши учрашувга тайёргарлик кўрмоқда

Narzulla Saydullayev
7 ноя 2017
"Локомотив" навбатдаги учрашувини Олий Лига 28-тури доирасида "Бухоро"га қарши ўтказади.

"Темирйўлчилар" мазкур ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боришмоқда. Таркибда йўқотишлар ҳақида гап кетганда, Икром Алибоевнинг жароҳат олганини таъкидлаш лозим. Маҳоратли футболчи олдиндаги ўйинда жамоамизга ёрдам бера олмайди. Шунингдек, Бобир Давлатов ҳам айни дамда жароҳатдан тикланиш жараёнини ўтказмоқда.

Қолганлар эса "Бухоро" билан ўйинга тўлақонли тайёргарлик олиб боришмоқда. Қуйида жамоамизнинг машғулотидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz