

"Локомотив" эртага, 20 февраль куни "Ал Таавон" клубига қарши Осиё чемпионлар лигаси 1-тур учрашувини ўтказади. Бугун эса жамоамиз ўйинолди расмий машғулотини олиб боради.
Эртага бўлиб ўтадиган баҳс маҳаллий вақт билан 18:40 (Тошкент вақти билан 20:40)да старт олади. "Темирйўлчилар"га омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!









