"Локомотив": Артур Геворкянни табриклаймиз!

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2016
Бугун 22 ноябрь, "Локомотив" футбол клубининг етакчи ўйинчиларидан бири Артур Геворкян ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Туркманистон миллий терма жамоаси ва "Локомотив" футболчи бугун 32 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан Артурни "Локомотив" футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда мухлислар номидан табриклаймиз. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, футболчилик фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Артур, туғилган кун муборак бўлсин!


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz