“Локомотив” – “Ал Ҳилол” учрашувида Бенжамин Жон Уильямс ишлайди

Narzulla Saydullayev
18 май 2016
24 май куни “Локомотив” – “Ал Ҳилол” учрашуви бўлиб ўтади.

24 май – сешанба куни 18:00 га тайин қилинган беллашув австралиялик ҳакам Бенжамин Жон Уильямснинг ҳуштаги билан бошланади. Унга қанотларда ҳамюртлари Мэтью Крим ҳамда Пол Сетранголо ёрдам беришади.

Захира ҳаками сифатида таиландлик Сивакорн Пу Удом ишлайди. Учрашув комиссари малайзиялик – Жэк Субра.

24 май 2016. (18:00)
ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) – АЛ-ҲИЛОЛ (Саудия Арабистони)
Ҳакамлар:
Бенжамин Жон Уильямс, Мэтью Крим, Пол Сетранголо (барчаси Австралиядан), Сивакорн Пу Удом (Таиланд).
Комиссар: Жэк Субра (Малайзия).


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia