"Локомотив" 3 нафар футболчи билан келишувни узайтирди

Sherzod Nurmatov
23 дек 2024
Булар – Абдуллоҳ Йўлдошев, Абубакрризо Турдиалиев ва Жавоҳир Мубораков.

Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Янги шартномага кўра, Турдиалиев ва Мубораков яна 1 йил, Йўлдошев эса 2 йил "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилиши кўзда тутилган.

 Ярим ҳимоячи Турдиалиев ўтган мавсум Суперлигада 20 ўйинда қатнашган бўлса, марказий ҳужумчи Мубораков 2 учрашувда қатнашди. Ҳимоячи Йўлдошев эса Ўзбекистон чемпионатида 25 ўйинда майдонга тушди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz