Ло Чельсо: "Туринда қийналамиз, аммо бундан ўтамиз"

Alisher
15 мар 2022
"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Жованни Ло Чельсо "Ювентус"га қарши Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Ювентус" ўз мухлислари қаршисида ўйнайди, улар бизга босим ўтказишади. Аммо, биз ўйинга кириб олишимиз ва ташаббусни ўз қўлимизга олишимиз керак. Биз қийналамиз, аммо бизда бундан ўтиб олиш учун барча нарса бор", - дейди Ло Чельсо.

Шунингдек у илк баҳсда итальян клуби тезкор гол уриб олгани, аммо "Вильярреал" ўз ўйинини кўрсатишда давом этганини қайд этди.

Жавоб баҳс эртага бўлиб ўтади. Илк ўйин 1:1 ҳисобида якунланган.


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com