“Ливерпуль”нинг мағлубиятсиз серияси 23 ўйинга етди

Eldor Akmurzayev
28 окт 2021
Англия Лига Кубоги 4-босқичида Юрген Клопп бошқарувидаги жамоа сафарда “Престон”ни таслим (2:0) этди.

Шу тариқа, “Ливерпуль”нинг барча мусобақалардаги мағлубиятсиз серияси 23 ўйинга етди. Жамоа мазкур учрашувларнинг 17 тасида зафар қучган бўлса, 6 баҳсда рақиблар билан муроса йўли янланган.

Мерсисайдликлар устидан охирги марта 6 апрел куни Чемпионлар Лигаси доирасида “Реал” (1:3) ғалабага эришганди.

“Ливерпуль”ни олдинда АПЛ 10-туридан ўрин олган “Брайтон”га қарши тўқнашув кутмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru