

Европанинг бошқа топ-клублари ҳам Даичи атрофидаги вазиятни кузатиб боришмоқда. Ёзда футболчининг "Айнтрахт" билан шартномаси якунланади ва у янги жамоасига эркин агент сифатида бориб қўшилиши мумкин. Шу сабаб, ҳозирданоқ Камада исталган жамоа билан бемалол музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга. Жумладан, "Ливерпуль" клуби таркибини Даичи билан кучайтириш вариантига қизиқиш билдирмоқда.
Бундеслига ушбу мавсумининг 18 учрашувида япониялик футболчи 7 та гол уриб, шерикларига 4 та голли узатма етказиб берган.



