"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда

Alisher
29 мар 2021
"Трабзонспор" дарвозабони Угуржан Чакир Европанинг бир нечта клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Дарвозабон билан "Севилья", "Ливерпуль" ва "РБ Лейпциг" клублари шартнома имзолаши мумкин.

Англия клуби раҳбарияти 24 ёшли футболчи учун 17,5 миллион евро миқдорида маблағ ажратди.

Чакир 2014 йилдан бери "Трабзонспор"да ўйнайди. Дарвозабон жорий мавсум Туркия чемпионати доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 29та тўп ўтказиб юборди.


AlisherМуаллиф
Манба: Express