UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  2 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  3 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  24 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  3 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  5 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  21 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  1 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1

"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди? Янгиликлар

"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?

Бугун "қизиллар" Германияда "Айнтрахт" билан беллашади.

Сўнгги вақтларда омадсизликка учраётган Слот жамоаси Франкфуртда ЕЧЛ умумий босқичининг навбатдаги ўйинида майдонга тушади. Жамоа бир йил аввалги ҳолатида эмас, бошқа томондан бу кутилган ҳолат. Демак, барчасини таҳлил қилишга ва тушунтиришга уриниб кўрамиз. 


Арне Слот учун биринчи жиддий синов 

"Ливерпуль" бугунги кунга келиб, тушунарсиз вазиятга тушиб қолгандек. Арне Слот жамоаси охирги тўртта ўйинда имкониятни бой берди: "Кристал Пэлас" (1:2), "Челси" (1:2) ва МЮга (1:2) АПЛ доирасида, шунингдек, "Галатасарой"га (0:1) ЕЧЛда. Нидерландиялик мураббий фаолиятида илк бор кетма-кет 4 та ўйинни бой берди. 

Мавсум стартида "Ливерпуль" қаторасига 7 та ғалаба қозонди (АПЛ доирасида 5 та учрашув ва ЕЧЛ ("Атлетико") ва Лига Кубоги доирасида ("Саутгемптон") биттадан ўйин. Ва фақатгина битта баҳс 2 та тўп фарқи билан ютилди. Эътиборлиси, 1-турда "Борнмут"га қарши кечган беллашувнинг (4:2) 88-дақиқасида ҳам дуранг сақланиб турганди. Кейин барчамиз "Ньюкасл"га қарши голларга бой (3:2) тўқнашув гувоҳи бўлдик, ўша оқшомда мерсисайдликлар 90+10-дақиқадагина ғалаба тўпини уришга эришишди.

Кейинроқ "Ливерпуль" "Арсенал" (1:0, 83-дақиқада гол), "Бёрнли" (1:0, Муҳаммад Салоҳ 90+5-дақиқада пенальтидан гол урди), "Атлетико" (3:2) яна 2:0 ҳисобидаги устунлик бой берилди ҳамда Виржил ван Дейк 90+2-дақиқада ғалаба келтирди. Слот шогирдларининг охирги ғалабаси — дербида "Эвертон" устидан (2:1) қўлга киритилди. Бу ўйинда ҳам "Ливерпуль" аввалига 2 та тўп киритди, аммо ғалабани қўлдан бой беришига сал қолди.

Омад лимити тугади чоғи, жамоа кетма-кет мағлубият аламини тотмоқда. "Галатасарой"га қарши баҳсдан кейин "Ливерпуль" афсонаси Жейми Каррагер жамоа футболчилари ҳақида шундай деди: "Мен топ-клуб ўйинини кўрмаяпман. Ҳозирги "Ливерпуль" футбол эмас, баскетбол ўйнамоқда. топ жамоалар бундай ҳаракат қилади, деб ўйламайман".

Чиндан ҳам "Ливерпуль" жорий мавсум бир неча бор шундай вазиятга тушиб қолдики, гранд жамоага мос равишда ўйин тизгинини ўз қўлида ушлаб туролмади. Шу сабаб рақиблар камбэк амалга оширган ҳолатлар сони ортди, "Ливерпуль" борган сари рақиб прессингига қарши тура олмаяпти. Бунга ёрқин мисол сифатида ЕЧЛ доирасидаги "Галатасарой" билан беллашувни келтириш мумкин. Турклар 4-4-2 тактик схемасида инглизларга қаршилик кўрсатишди ва Слот жамоаси бемалол тўпга эгалик қилишига йўл қўйишмади. Натижада "Ливерпуль" ўйинни максимал равишда соддалаштиришга мажбур бўлди. Ваҳоланки айнан тўпга кўп эгалик қилиш Клопп давридан кейин Слотнинг чемпионлигини таъминлашдаги муҳим омиллардан бири бўлганди.

Бу йил "Ливерпул"да майдон марказидаги жойлашув ҳам ўзгарди. Мисол учун Райан Гравенберх ўтган мавсум таянч ярим ҳимоячи ролини қойиллатиб ижро қилганди. Энди эса Слот унга кўпроқ эркинлик берди ва ҳужумларга қўшилишини маъқуллади. "Бу йил ярим ҳимояда эркинроқ ҳаракат қиляпмиз. Ўтган мавсум мен таянч зонага ёлғиз жавобгар эдим — анча орқада ҳаракат қилардим. Ҳозир эса бемалол ҳужумларга қўшилишим мумкин", — деганди Гравенберхнинг ўзи.

Бироқ бу ҳимоя чизиғига таъсир кўрсатмай қолмади: "Ливерпул"да амалда бирорта соф таянч ярим ҳимоячи қолмаган. Гравенберхнинг ҳужумдаги фаоллиги эса ҳимояга қўшимча босим юкламоқда. Майдон зонада чизиқлар орасидаги бўшлиқ баъзан қўрқинчли даражага чиқмоқда.

Ҳимояда ҳам ўзгаришлар бўлганини унутмаслик лозим. Ўтган мавсумнинг етти туридан сўнг "Ливерпул" ўз дарвозасидан атиги иккита гол ўтказиб юборганди, ҳозир "уже" 9 та. "Улар чиндан ҳам ёмон ҳимояланмоқда. Жамоа ўзаро балансни топиши муҳим. Менга Фримпонг ва Брэдлининг ўнг қанот ҳимоясидаги ўйини ёқмаяпти. Слот Собослаини ҳам ўнг қанот ҳимоясига жойлаштириб кўрди. Ҳимоядаги футболчиларнинг ўзаро бир-бирини тушуниши оқсамоқда. Бундан ташқари Слот чап қанотни Керкезга ишонмаяпти. Ҳатто ван Дейк ва Конате ҳам ишончли ҳимоячидек кўринмаяпти", — деди афсонавий форвард Алан Ширер "Челси"га қарши ўйиндан кейин.

Бу мавсум "Ливерпуль" ҳимоянинг гибрид моделидан фойдаланмоқда. Жамоа зонали ва персонал ҳимояланишни ўйин давомида уйғунлаштиришга ҳаракат қиляпти. Бироқ бу футболчиларга аксинча ҳалақит қилаётгандек: улар эътиборини жамлай олмаяпти. Бу икки режим ўртасида фарқ катта. 

Клоппнинг "Ливерпули" айнан зона бўйича ҳимояланишда зўр ҳаракат қиларди. Слот эса янги нарса ўйлаб топмоқчи. Демакки натижага ҳам у жавобгар. Ҳужумдаги нисбатан ёш футбочилар ва ўзаро тушуниш даражасига ишониб, анча юқори чизиқда ҳаракат қилган тажрибали ҳимоячилар ўртасида уйғунликни топиши керак.

Яна бир муаммо — қанот футболчиларини тизимга мослаштириш. Трент Александер-Арнольднинг ўнг қанотдаги ўрнини Жереми Фримпонг ёпиши керак эди. "Ливерпуль" сардори Виржил ван Дейкнинг фикрига кўра, собиқ жамоадоши Трентнинг кетиши ҳимоя чизиғига унчалик жиддий таъсир кўрсатмайди: "Гап унда эмас. Трент жуда зўр футболчи эди, аммо у сафимизни тарк этди. Ўтган мавсум ҳам биз кўп бор усиз майдонга тушгандик. Албатта, унинг кетгани бизни ранжитди, бироқ муаммонинг сабаби бунда эмас".

Фримпонг ва Трент — услуб бўйича бир-биридан тубдан фарқ қиладиган футболчилар ва нидерландиялик ҳозирча "Ливерпуль" услубига мослашиб кетганича йўқ. Арне Слот ўнг қанот ҳимоясида номинал ярим ҳимоячи Собослаини кўришни маъқул топмоқда. Мураббий фикрини Конор Брэдли ҳам ўзгартира олмади: академия тарбияланувчиси мавсумни омадсиз бошлади ва ҳали асосий таркибда мунтазам ўйнашга ёшлик қиладиганга ўхшамоқда. Чап қанотда ҳам аналогик вазият: Милош Керкез "Борнмут"дагидек ёрқин ўйин кўрсатмаяпти. Адаптация жараёни давом этмоқда.


Арне Слот "Ливерпуль" бош мураббийи тўғри йўлдалигига ишонмоқда

"Фикримча, биз ниманидир нотўғри қилмаяпмиз. Аксинча, рақибларимиз биз билан учрашувлардан аввалгидан бошқачароқ ҳаракат қилаётганини кўряпман. Мен жамоага келганимда Юрген Клоппдан мавсумнинг биринчи қисмида бир қанча совғалар бор эди, улардан бири — аввалги мавсумдаги учинчи ва ундан олдинги мавсумдаги бешинчи ўрин. Ўшанда, биз АПЛ тахтини эгаллаганимиз ва Чемпионлар Лигасида етакчилик қилаётганимиздагидан кўра бошқачароқ қаршилик кўрсатилаётганди. Аммо бизнинг ютуқларимиз рақибларнинг ўйинини ўзгартиришга мажбур қилди ва энди биз бу вазиятда ечим топишимиз зарур. Ўтган мавсум бундай қарорлардан бири стандартлар эди, кўп жамоалар рақибнинг ўта зич ҳимоясини шу йўл билан бузиб ўтади. Бу мавсум биз ҳозирча ўша муҳим қадамни ташламадик".

Яна бир муҳим жиҳат — жамоанинг анча катта пулга сотиб олинган икки янги футболчиларининг омадсиз дебюти. Аввалига мерсисайдликлар "Байер"дан Флориан Вирцни € 125 млн.га сотиб олиб АПЛ рекордини янгилашди. Трансфер ойнаси охирида эса "Ливерпуль" "Ньюкасл" жуда билан узоқ давом этган музокаралардан кейин Александер Исакни сотиб олишга муваффақ бўлди. Ушбу трансфер нархи — € 145 млн. Ҳозирча ҳар икки юлдузнинг ўйини "чиқмаяпти". Вирц мемлар бош қаҳрамонига айланди: 9 ўйиндан кейин германияликнинг статистикаси сизники билан бир хил, яъни — "0+0". Флориан фақатгина "Кристал Пэлас"га қарши Англия Суперкубоги учун ўйинда голли узатма етказиб беришни уддалади.

"Ҳозир жамоадаги мувозанатни тўғри, деб ҳисобламайман. Бу вазиятда Флориан Вирц ажралиб қолмоқда. У оптимал формасида эмас. У ҳали анча ёш йигит ва янги лигага кўчиб ўтди. Бу ерга кўникиш учун унда вақт етарли деб ўйлайман, аммо ҳозир "Ливерпуль" манфаатлари йўлида уни асосий таркибдан чиқариб ташлаш керак. Ўтган мавсумдаги ҳолатга қайтиб олиш ва ундан кейингина олдинга кейинги қадамни ташлаш муҳим. Чунки ҳозир биз жамоада кўраётган нарса — шунчаки "бардак", — деди Каррагер.

Қизиғи, Вирц майдон бўйлаб жуда яхши ҳаракат қилади: у майдоннинг рақиб томонида (учдан бир қисмида) тўпсиз очилиш бўйича ва у ерга катта тезликда ёриб кириш бўйича АПЛнинг энг яхши ўйинчиси. 

"Флориан билан шартнома тузиб, биз жамоага буткул бошқа типдаги футболчини олиб келдик ва у ўтган мавсумдаги бор фигураларимиздан фарқ қилади. Бунга асосий сабаблардан бири эса ўтган мавсумнинг биринчи ва иккинчи қисмида биз ўйиндан урган голлардаги тафовутда эди. Ўйлашимизча, Флориан уникал имкониятлари билан бизга катта ёрдам беради", — деди Слот.

Исакнинг вазияти эса бироз бошқачароқ тус олди. Швециялик "Ньюкасл" билан "Ливерпул"га трансфери сабабли жанжаллашиб қолди ва мавсумга тайёргарликни тўлиқ ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Амалда Александер мавсум учун спорт формасини "қизиллар" сафига келиб қўшилгач, тиклай бошлади (бунгача у фақат индивидуал машғулотлар қилаётганди). Арне Слот келишув амалга ошиши биланоқ Исакдан дарҳол мўъжиза кутмасликни сўраганди: "У ҳар ўйин 90 дақиқадан майдонда ҳаракат қилишини кутманг, чунки яқин ҳафталарда бу амалга ошмайди. Исак мавсумга тайёргарликни тўлиқ ўтказиб юборди. Энди эса тиғиз тақвимни инобатга олиб, уни мунтазам равишда яхши спорт формасига кириб олиши учун шароит яратиб бериш керак.

Бу осон бўлмайди, аммо биз у билан 2 ҳафталик эмас, 6 йилга шартнома имзоладик. Мухлислар шуни унутмаслиги зарурки, агар мен уни ўйиннинг қайсидир қисмида захирага олаётган бўлсам, ёки аксинча бир неча дақиқага майдонга тушираётган бўлсам, бу узоқ муддатли режанинг бир қисми".


Вирджил ван Дейк "Ливерпуль" ҳимоячиси вазиятга қуйидагича изоҳ берди ва мухлисларни жамоани ҳар қачонгидан кучлироқ қўллаб-қувватлашга чақирди

"Бу мавсум қийин бўлиши аниқ эди. Нафақат майдондаги масалалар туфайли, балки унинг ташқарисидаги ишлар сабаб ҳам. Бу оғир даврдан биз бир бутун бўлиб ўтишимиз зарур. Нафақат биз футболчилар, балки биз билан чемпионатдаги ғалабани нишонлаган ходимлар ва мухлислар ҳам. Ўтган ҳафта анча қийин бўлди, аммо биз вазиятни ўнглашимиз мумкин. Бунинг учун стабилликка эришишимиз керак. Атрофда шунча тўс-тўполон, бунга ҳам кўникиш зарур. Ишлашда давом этишимиз, биргаликда ижобий натижаларга эришиб, яна ўз кучимизга ишонишимиз зарур. Ўтган йили барча ишлар жойида эди ва ҳамманинг кайфияти ҳам шунга яраша бўлган. Ҳозир, агар очиқроқ айтсам, кичик инқироздамиз ва бундай ҳолатда ёнимиздагилар бизни қўллаб-қувватлашлари айниқса муҳим".


Нима бўлса ҳам бугун тунда "Ливерпул"га осон бўлмаслиги аниқ. Аммо жамоа имкон қадар тезроқ вазиятни ўзгартиришга ва мағлубият сериясини узишга астойдил ҳаракат қилади. "Айнтрахт" - "Ливерпуль" учрашуви 23:59да старт олади. 


Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
22 окт 17:02:13
Iyuff Fhhmfd
Menimcha unchalik vahimali holat emas mavsum oʻrtasida yana oʻz oʻyinini topib oladi
   
22 окт 17:02:02
Iyuff Fhhmfd
Menimcha unchalik vahimali holat emas mavsum oʻrtasida yana oʻz oʻyinini topib oladi
   
22 окт 16:57:01
Асилбек Муминов
Яхши савияли макола. Ливерпул утган йилги ситиди холатиде тупикка кирип колли. Хатолага реакция юг бир хил хужум ранг барангли юг. Нма бусаям 100 фоиз калди айблеман майда деталдан тортип натижагача тренер сабабчи
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика