"Ливерпуль" сўнгги 70 йилда фойдаланиб келган машғулот базасини тарк этди

Sherzod Nurmatov
11 ноя 2020, 13:30
Клуб машғулот базасини ўзгартиришини маълум қилди. Жамоа охирги 70 йил давомида шаҳарнинг шимолидаги "Мелвуд" базасида машғулот олиб борди.

Энди клуб асосий таркиби 50 миллион фунт стерлингга барпо этилган Кирбидаги янги АХА марказига кўчиб ўтади. 

Янги комплекс 9200 квадрат метр бўлиб, замонавий жиҳозланган. У учта футбол майдони, ёпиқ спорт зали, иккита спорт зали, сузиш ҳавзаси, гидротерапия биноси ва спорт реабилитация иншоотини ўз ичига олади.

"Мелвуд"ни уй-жой қуриш мақсадида бузиш режалаштирилган. "Ливерпуль" куни кеча эски базадаги сўнгги машғулотини ўтказди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com