

Юрген Клопп шогирдлари сўнгги 6 та ўйинда фақат бир мартагина асосий вақтда ғалабага эришдилар. Бу ғалаба Англия кубоги доирасида учинчи дивизион жамоаси "Шрусбери" устидан қўлга киритилган.
Мерсисайдликлар шунингдек Лига кубогининг 1/4 финалида "Лестер"ни пеналтилар сериясида мағлуб этишди.
Қолган тўртта ўйинда эса "Ливерпуль" учта дуранг ва битта мағлубият қайд этган.
Жамоа навбатдаги ўйинини 16 январь куни АПЛ доирасида "Брентфорд"га қарши ўтказади.



