"Ливерпуль" шотландиялик футболчи билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
28 авг 2021
Шотландия терма жамоаси дарвозабони Дэвид Маршалл "Дерби Каунти"дан кетиши мумкин.

"Ливерпуль" 36 ёшли шотландиялик билан шартнома имзолашга қизиқмоқда.

"Қизиллар" Маршаллга Алиссоннинг эҳтимолий ўринбосари сифатида қарамоқда. Шотландиялик "Дерби Каунти"да учинчи дарвозабон бўлди, сабаби бош мураббий Уэйн Руни кўпроқ ёшларга эътиборини қаратди.

Маршалл ўтган мавсум 33та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 40та тўп олиб чиқди.


AlisherМуаллиф
Манба: nottheoldfirm.com