"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда
23 май 2024 01:33
Янгиликлар
"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда
LinkedIn тармоғида "Ливерпуль" клубидаги бўш иш ўрни ҳақида эълон пайдо бўлди.
Англиянинг "Ливерпуль" клуби стандарт вазиятлар билан ишловчи мураббийни LinkedIn (иш қидиришга мўлжалланган тармоқ) ижтимоий тармоғидан қидирмоқда. Мерсисайдликлар LinkedIn'га ушбу бўш иш ўрни бўйича махсус эълон жойлаштиришди. Daily Mail нашрининг ёзишича, бу жуда камдан кам ҳолатда кузатилади. Футболдаги бу каби юқори лавозимларга аксар ҳолатларда ёпиқ тарзда номзод изланади.
"Ливерпуль" ўз эълонида клубга УЕФА А лицензиясига эга мураббий кераклиги ва у жамоада стандарт вазиятлар бўйича ишлашини маълум қилган. Клуб рақобатбардош маош тўлаши, йилига 25 кунлик таътил (ўз ҳисобидан яна беш кун) беришини қўшимча қилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар