UZ

Сўнгги янгиликлар

04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  57 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0

"Ливерпуль" мураббийи ва футболчиси АПЛда январь ойининг энг яхшиси бўлди. Бу Салоҳ эмас Янгиликлар

"Ливерпуль" мураббийи ва футболчиси АПЛда январь ойининг энг яхшиси бўлди. Бу Салоҳ эмас

АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси номи эълон қилинди.

Январь ойидаги 3та ўйинда португалияли футболчи 3та гол урди ва 2та голли пас берди. "Ливерпуль" ўтган ой "Ньюкасл", "Борнмут" ва "Челси"ни мағлуб этди. Мерсисайдликлар 24та ўйиндан 54 очко тўплаб мусобақа жадвалининг биринчи поғонасида боришмоқда.

Жота 2020 йилдан буён "Ливерпуль" сафида ўйнаб келмоқда. Олдинроқ футболчи "Вулверхэмптон"да ўйнаган.

Бу мавсум АПЛнинг барча ойлардаги энг яхши футболчилари:

Август - Жеймс Мэддисон (Тоттенхэм)
Сентябрь - Сон Хён Мин (Тоттенхэм)
Октябрь - Муҳаммад Салоҳ (Ливерпуль)
Ноябрь - Харри Магуайр (Манчестер Юнайтед)
Декабрь - Доминик Соланке (Борнмут)
Январь - Диогу Жота (Ливерпуль)



"Ливерпуль" устози Юрген Клопп январь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

2021 йил май ойидан буён "Ливерпуль" устози ой мураббийи бўлди. Клопп ўз фаолиятида 10-марта ой мураббийи деб топилди ва бу борада Девид Мойесге етиб олди. Ундан кўпроқ ой мураббийи бўлганлар: Алекс Фергюссон - 27 марта, Арсен Венгер - 15 марта, Хосеп Гвардиола - 11 марта.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика