

Минаминонинг агенти Юсуке Акияма клублар билан музокаралар олиб бормоқда.
Футболчининг хизматларига АПЛнинг тўртта жамоаси - "Саутгемптон", "Лидс", "Фулхэм" ва "Вульверхэмптон" қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, япон футболчисига "Монако" ҳам эътибор қаратган.
Инглиз клуби Такумини 20 миллион еврога сотишга тайёр.
27 ёшли футболчи якунланган мавсум АПЛда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.



