UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22Бартомеу: "Сўнгги 11 йилда Ла Лигани 8 марта ютдик"  4 21:04Беларусь. Футболчилардан бирининг жинсини текшириш сўралди  10 21:03Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" - АГМК. (Матнли трансляция)  207 21:03Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" - "Қизилқум" 1:0  42 20:43Сане "Бавария"да машғулот ўтказди  3 20:24А Серия. Июнь ойининг энг яхши ўйинчиси маълум бўлди  3 20:20U-21 Биринчилиги. "Локомотив"да яна дуранг, "Насаф"дан йирик ғалаба  6 20:12"Бунёдкор": Футболчимизнинг ҳолати барқарор  5 19:53"Челси" раҳбарияти жамоанинг ҳужум чизиғини сербиялик футболчи билан кучайтирмоқчи  7 19:34Роналду "Ювентус"дан кетиш ҳақида ўйламаяпти  9 19:20РПЛ. 28-тур рамзий жамоаси эълон қилинди  1 19:04"Пахтакор" ва АГМК жамоалари стадионга етиб келди  9 18:49Карикатура: Моуринью дербида ғолиб бўлди  6 18:47Coca Cola Суперлига. 10 ва 11-турларда ўзгариш  8 18:42Olamsport: Муроджон Аҳмадалиевнинг вазнидаги камарлардан бири вакант қолдирилади, UFC президенти ҳакамларни танқид қилди  0

“Ливерпуль” Мбаппе учун курашга киришмоқчи Янгиликлар

“Ливерпуль” Мбаппе учун курашга киришмоқчи

Мерсисайдликлар футболчи учун 200 миллион фунт стерлингдан воз кечишлари мумкин.

El DesMarque хабарига кўра, “Ливерпуль” ПСЖ футболчисини таклиф этиш вариантини кўриб чиқмоқда.  Бу йўлда “қизиллар” Мадриднинг “Реал” клуби билан кураш олиб боришларига тўғри келади. Сабаби қироллик клуби ҳам 20 ёшли француз футболчисини қўлга киритишга аҳд қилган.

“Ливерпуль” футболчи учун 215 миллион фунт тикишга рози, шунингдек Мбаппенинг ўзига йилига 34 миллион фунт маош таклиф этмоқчи. Бу трансферда “Ливерпуль”ни устунлик томони шундаки, клуб ўтган трансфер ойнасида янги харидлар учун у қадар катта маблағ сарфламади. Шу боис молиявий фэйр-плей борасида ҳам “қизиллар” Зидан жамоасидан сезиларли устунликка эгалар.

Мбаппе кейинги йилнинг ёзида “Ливерпуль”нинг асосий нишонига айланиши кутилмоқда. Аммо бунинг учун Клоппжамоаси ҳужумдаги етакчи футболчиларидан биридан, хусусан Муҳаммад Салоҳдан айрилиб қолиши ҳам мумкин. Ўз навбатида қироллик клуби айнан мисрлик футболчини ҳам ўз сафига жалб этиш ниятида.

Бу орада яна бир қизиқарли ҳолат ҳам борки, у ҳам инглизлар фойдасига ишлаши мумкин. Кейинги мавсумда бошлаб “Ливерпуль” жаҳонга машҳур Nike фирмаси билан ҳамкорлик қилади. Килиан Мбаппе эса ушбу компаниянинг элчиси ҳисобланади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг