

Турнир ҳал қилувчи баҳсининг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса "қизиллар" 11:10 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.
Бироқ клуб ушбу чемпионлик учун деярли даромадга эга бўлмайди. Ғолиб жамоа атиги 100.000 фунт-стерлингни қўлга киритади. Таққослаш учун, Англия кубоги ғолиби 1.8 млн фунт-стерлингга эга бўлади.
Шунга қарамай, етакчи клублар ушбу титул учун жиддий рақобат олиб боришади. Бу уларнинг нуфузига ҳамда захирада қолиб кетаётган футболчиларнинг ўйин амалиётига эга бўлишига таъсир кўрсатади.



