

Мерсисайдликлар уни Ибраима Конате ўрнига кўрмоқда, чунки унинг шартномаси келгуси ёзда тугайди. Бу ҳақда Sports Boom хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, 28 ёшли футболчи Англия Премьер-лигасига қайтишни хоҳламоқда. Бу истак уни яна Англия терма жамоасига қайтиш мақсади билан боғлиқ.
Томори "Милан"да 2021 йил ёзидан бери ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 26 та ўйинда майдонга тушди ва учта голли узатма берди. Унинг "Милан" билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил қилади.



