“Ливерпуль” грециялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди

10 авг 2020, 23:26
“Ливерпуль” клуби расмий сайти “Олимпиакос”дан чап қанот ҳимоячиси Контантинос Цимикас трансфер қилинганлиги ҳақида хабар берди.

24 ёшли грециялик футболчи мерсисайдликлар билан узоқ муддатга мўлжалланган шартномага имзо чекди. Цимикас янги жамоасида 21-рақам остида тўп тепади. Трансфер суммаси ҳозирча очиқлангани йўқ. Илгарироқ ҳимоячининг трансфери инглиз клубига 13 миллионга тушиши ҳақида хабарлар тарқатилганди.

Цимикас “Олимпиакос” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсумда Греция чемпионатининг 20 та учрашвида майдонга тушиб, 5 та гол урди, 4 бор огоҳлантирилди.


Манба: "Ливерпуль" расмий сайти