"Ливерпуль" футболчиси Салоҳга катта баҳо берди
01 сен 2024 16:10
Янгиликлар
"Ливерпуль" футболчиси Салоҳга катта баҳо берди
"Ливерпуль" футболчиси Эндрю Робертсон жамоадоши Муҳаммад Салоҳга катта баҳо берди.
"Салоҳга қаранг, у қандай жисмоний ҳолатда. Ёши катталашаётгани сари Муҳаммаднинг жисмоний ҳолати ва бошқа характеристикалари яхшиланиб бормоқда. Унинг голлари ва ассистлари кўп нарсаларни сўзлайди, доимо рақибларга катта хавф солиб туради.
У АПЛ афсонаси, шунда ҳам у тўхташни истамаяпти. Умид қиламанки, мавсум якунига қадар у бошқа муҳим учрашувларда ҳам ўзини кўрсатади. Салоҳ - бизнинг асосий футболчимиз, рақиблар уни тўхтатиш ҳақида ўйлаши керак", - деди "Ливерпуль" ҳимоячиси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар