"Ливерпуль" футболчиси Роналдунинг кучсиз томони борлигини айтди
24 май 2018 17:12
Янгиликлар
"Ливерпуль" футболчиси Роналдунинг кучсиз томони борлигини айтди
"Ливерпуль"нинг 19 ёшли ҳимоячиси Трент-Александер Арнольднинг сўзларига кўра, Криштиану Роналдунинг кучсиз томонлари бор.
"Роналду менинг энг катта муаммоим бўлади. Аммо унга ҳалал беришга уриниб кўрамиз.
Қолганлар каби, Роналдунинг ҳам кучсиз томонлари бор. Ҳозирча қандайлигини билмайман, чунки уларни ўрганганим йўқ, лекин кейинги бир неча кун ичида кўплаб видеоларни таҳлил қиламан" - дейди Александер-Арнольд.
"Реал" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги Чемпионлар лигаси финал баҳси 26 май куни бўлиб ўтади.
Фикрлар