

Бу ҳақда "Daily Mail" хабар бермоқда.
Манбага кўра, португалияликка "Ливерпул"дан ташқари бир қанча клублар даъвогарлик қилмоқда, бироқ Мерсисайд клуби фаворит саналмоқда.
Қайд этилишича, "қизиллар" бош мураббийи Юрген Клопп 27 ёшли хавбекни мерсисайдликларнинг асосий трансфер мақсади бўлган Жуд Беллингемга муқобил вариант сифатида кўрмоқда.
Пальинья ўтган ёзда "Спортинг"дан 20 миллион фунт эвазига "Фулхэм"га ўтганди. Ҳозир эса "Фулхэм" футболчини 60 миллион фунтга баҳоламоқда.



