"Ливерпуль" форварди Франция жамоасига ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
19 сен 2021
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги "Ланс" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Fichajes" хабарига кўра, Франция клуби ҳужум чизиғини кучайтиришни истамоқда. Бу йўлда улар 26 ёшли форварднинг хизматларига таянишни ўйлашган. Трансфер қишдаёқ содир бўлиши мумкин.

Ориги "Ливерпуль"нинг асосий ҳужумчиси ҳисобланмайди. Ушбу мавсумда у АПЛнинг фақатгина бир ўйинида майдонга тушди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Fichajes