“Ливерпуль" Федерико Вальверде учун 100 миллион беришга тайёр
13 июн 2023 09:51
Янгиликлар
“Ливерпуль" Федерико Вальверде учун 100 миллион беришга тайёр
“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
24 ёшли футболчига “Ливерпуль» жиддий равишда қизиқмоқда. Инглизлар уругвайлик футболчи учун “Реал Мадрид” ҳисоб рақамига 100 миллион евро ўтказиб беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ливерпуль» Федерико учун 60 миллион евро таклиф қилганди.
Ўтган мавсумда Федерико Вальверде Мадрид жамоасида барча мусобақаларда 56 та учрашувда майдонга тушиб 12 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар