

El Nacional хабарига кўра, “Ливерпул” Вальверде учун таклифини 70 миллион евродан 90 миллион еврога оширган.Бу таклифни эса “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес қабул қилган.
2022/2023 йилги мавсумда Вальверде “Реал Мадрид” сафида барча мусобақаларда 56 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда “Ливерпул” “Брайтон” футболчиси ва амалдаги жаҳон чемпиони Алексис Мак Аллистер трансферини эълон қилган эди.



