"Ливерпуль" — "Реал Мадрид" учрашуви Беллингемнинг трансфер қарорига таъсир қилди

Оқил Абдубарноев
24 фев 2023, 21:41
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем келажаги борасида бир қарорга келди.

"Ливерпуль" ва "Реал Мадрид" футболчини сотиб олишга қизиқиш билдираётганди, аммо "қаймоқранглилар"нинг "Энфилд"даги 5:2 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг, ёш футболчи Мадрид клубига ўтишни афзал кўрмоқда.

Беллингем "Реал Мадрид" 0:2 ҳисобида ортда қолаётган пайтда вазиятни ўнглаб, "Ливерпул"ни мағлуб этишга муваффақ бўлганидан таъсирланган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Goal