"Ливерпуль" Дукуре учун 70 млн фунт тўламоқчи эмас

Sherzod Nurmatov
31 авг 2023
"Evening Standard" хабарига кўра, "Ливерпуль" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячиси Шейк Дукурени сотиб олмоқчи, аммо 70 млн фунтни қиммат деб ҳисоблайди.

Манбага кўра, "қизиллар" "Кристал Пэлас" томонидан 70 миллион фунтга баҳоланган 23 ёшли футболчи учун расмий таклиф юбориш ниятида. эмас. "Ливерпуль" раҳбарияти бу нархни жуда юқори деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Дукуре 2022/2023 йилги мавсумда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Evening Standard