"Ливерпуль" дарвозабони билан шартномани узайтирди

Alisher
16 июл 2019, 16:04
Мерсисайдликлар Камиль Грабара билан янги шартнома имзолашди ва уни ижарага бериб юборишди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Янги шартнома 3 йилга мўлжалланган. Футболчи шу заҳотиёқ АПЛдан Чемпионшипга равона бўлган "Хаддерсфилд"га 1 йилга ижарага берилади.

Грабара 2016 йилдан Польшанинг "Рух" жамоасидан келган. У ўтган мавсумга қадар бош жамоанинг машғулотларида қатнашган эди.

Футболчи январда Даниянинг "Орхус" клубига ижарага берилган ва жамоа таркибида 16та ўйинда қатнашган.


AlisherМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com