

"Қизиллар" 25 ёшли марказий ҳимоячи учун 2 миллион фунт тўлашади. Битим бугун тузилади.
Дэвис "Престон" тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Клопп жамоасининг ҳимоя чизиғида муаммолар бор, аниқроғи деярли барча марказий ҳимоячилар жароҳат олишган.



